Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фаровон яшаш учун ўзбекистонликларнинг даромади қанча бўлиши керак?

Фаровон яшаш учун ўзбекистонликларнинг даромади қанча бўлиши керак?

Яшаш нархи бўйича дунёнинг энг йирик маълумотлар базаси бўлган Numbeo нашрининг 27 августдаги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда солиқларни ҳисобга олган ҳолда ўртача иш ҳақи 278,79 доллар (3 млн. 48 сўм)ни ташкил этади.

Бу эса бир киши учун қулай яшаш харажатларидан 116 долларга камдир.

Яъни нашрга кўра, Ўзбекистонда бир ой қулай шароитларда яшаш учун 4 кишилик оилага 1 424 АҚШ доллари (15 млн 567,3 минг сўм), турар жойни сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун эса тахминан 392 доллар (4,3 млн сўм) керак бўлади.

Жумладан, Тошкент шаҳрида яшаш республиканинг бошқа минтақаларига қараганда бироз қиммат. Numbeo нашри, шу сабабли, пойтахтда истиқомат қилувчи 4 кишидан иборат оиланинг фаровон яшаши учун 1 547 доллар (16,9 млн сўм), бир киши учун эса 423 доллар (4,6 млн сўм) керак бўлади, деб ёзади.

Қўшни мамлакатларда ҳам нархлар деярли бир хил. Масалан, Қозоғистонда оилага 1,4 минг доллар, бир кишига 395 доллар керак бўлади. Тожикистон ва Қирғизистондаги оилаларга мос равишда 1,44 минг ва 1,3 минг доллар керак бўлади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг