Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар Коинотдаги галактикаларни санашди

Олимлар Коинотдаги галактикаларни санашди

Иллюстратив фото

Ҳозирда астрономлар Коинотнинг нари борса 3 фоиз қисмини кўра олишади, холос, бироқ шунинг ўзи ҳам ундаги галактикалар сонини ҳисоблаб чиқиш учун етарли. АҚШнинг Аризона штатидаги Планетология институти олимлари бу ҳақда Live Science илмий порталига маълум қилишди.

Аризоналик олимлар икки ёндашув асосида галактикаларни санашди. Биринчиси — Коинотнинг тахминий ўлчамлари ҳақидаги тасаввурлар, иккинчиси — галактикаларнинг масса чегараси.

Коинотнинг ёши 13,8 млрд йилга тенглиги тахмин қилинади. Бироқ фазовий кенглик бу даврда тинмай барча йўналишларда кенгайишда давом этгани боис, Коинот ҳозирга қадар умумий 46 млрд ёруғлик йили масофасигача узайган.

Галактикалар массасининг энг юқори ва қуйи нуқталарини белгилаган олимларнинг фикрича, Коинотда уларнинг сони 1-2 триллионтагача бўлиши мумкин.

Астрономлар, шунингдек, New Horizon фазовий қурилмасидан 2021 йилда олинган маълумотларга асосланган иккинчи йўналишни ҳам кўриб чиқишди. Бунда Коинотдаги галактикалар сони биринчи тадқиқотга нисбатан 100 баравар кам, яъни 100-200 миллиард атрофида.

«Демак, бизга кўриниб турган Коинотдаги галактикалар сони кўпи билан 2 трлн, камида эса 100 млрд атрофида бўлиши мумкин», — деди Планетология институтининг катта илмий ходими Памела Гай.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг