Адлия вазирлиги 5 та ОТМда минглаб асарлар ноқонуний тарқатилганини фош этди
Адлия вазирлиги 5 та университетда адабий асарлар муаллифлар рухсатисиз интернетга жойланганини аниқлади. Энди муаллифлар қонунчиликка кўра, 412 миллион сўмгача товон талаб қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан давлат олий таълим муассасаларида «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширувда қонунбузарликлар аниқланди.
Жумладан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Ўзбекистон миллий педагогика университетида мингдан ортиқ адабий асарлар муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгаларидан рухсат олинмасдан, ҳеч қандай шартномасиз тўлиқ ҳолда электрон шаклга ўтказилган ва интернетга жойлангани аниқланган.
Таъкидланишича, олий таълим муассасалари масъулларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда судларга юборилган.
Адлия вазирлигининг эслатишича, муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгаси зарарни қоплаш учун ҳуқуқбузардан БҲМ 20 бараваридан 1000 бараваригача (8,2 млн – 412 млн сўм) миқдорда товон талаб қилиш ҳуқуқига эга.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter