Президент қарори билан агентлик номи ўзгарди
![Президент қарори билан агентлик номи ўзгарди](https://xabar.uz/static/crop/2/4/920__95_2469879580.png)
«Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (19.07.2021 й. ПҚ-5188) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги — Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.
Шунингдек, Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузурида Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор билан Жамғарма Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. Васийлик кенгаши раиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter