Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Азиза Шоназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Азиза Шоназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Азиза Шоназарова.

33 ёшли Азиза Шоназарова Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига қабул қилинган илк ўзбек олимаси бўлди. Бу ҳақда телеграмдаги «Oʻzbekoyim» канали хабар бермоқда.

Колумбия университети Ivy League (ўзбек тилида печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган.

Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.

Азиза Шоназарова Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади.  Иккита йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди.

«Буюк аждодлар меросидан буюк авлодлар эрасига етиб келдик ва ниҳоят! Ёшлар, мана сизга мотивация, замона қаҳрамони. Дунёнинг кучли олимлари ишлайдиган Колумбия университетида 33 ёшли оддий ўзбек олимаси Азиза Шоназарова ҳам бор. Биз бундан фахрланишимиз керак!», деб ёзади канал муаллифи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг