Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир: «Дарсликларни ҳар тўрт йилда алмаштириш нега керак?»

Бош вазир: «Дарсликларни ҳар тўрт йилда алмаштириш нега керак?»

Фото:«UzDaily.uz»

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда иштирок этган «Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мактаб дарсликлари ва ўқув қуроллари масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

«Мен кўп фарзандли оилада катта бўлганман. Акаларим 20 йил аввал ўқиган дарсликларни биз ҳам ўқиб катта бўлганмиз. Ҳозир эса дарсликлар ҳар 4 йилда алмашади. Аниқ фанлар — математика, физика, география фанларидан дарсликлар алмаштириш нега керак?  Қайтадан Америка очиш шарт эмас. Дарсликларни бойитиб, уларни тузишда илғор Европа тажрибаларидан фойдаланишимиз керак. Бундан ташқари  мактаб кутубхоналарида талабга жавоб берадиган адабиётнинг ўзи йўқ. Ижарага тарқатиладиган дарсликлар масаласи ҳам танқидга дош бера олмайди», — деди Бош вазир.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг