Вилоятларда ўқиш бошланиши санаси ўзгармоқда
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Бухоро вилоятидаги мавжуд умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Шунингдек, Сирдарёда 325 та мактаб ва 199 та боғчада дарс ҳамда машғулотлар 18 январдан бошланиши белгиланди. Фарғона вилоятида ҳам шундай мазмундаги қарор қабул қилинган.
Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter