Янги ўқув йили учун давлат стипендиялари квоталари тасдиқланди
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида давлат стипендияларини ажратиш квоталари тасдиқланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 15-июлдаги тегишли хатига мувофиқ, республикадаги олий таълим ташкилотлари ва таълим йўналишлари кесимида жами 776 та давлат стипендияси ажратилади.
Стипендиялар қуйидагича тақсимланган:
- Президент стипендияси — 187 та;
- Ислом Каримов стипендияси — 194 та;
- Навоий стипендияси — 175 та;
- Бобур стипендияси — 51 та;
- Имом ал-Бухорий стипендияси — 44 та;
- Беруний стипендияси — 38 та;
- Ибн Сино стипендияси — 33 та;
- Абдулла Авлоний стипендияси — 16 та;
- Улуғбек стипендияси — 13 та;
- Тўлепберген Қайипбергенов стипендияси — 11 та;
- Ибройим Юсупов стипендияси — 11 та;
- Паҳлавон Маҳмуд стипендияси — 3 та.
Ушбу стипендиялар республика бўйича 335 минг 471 нафар юқори босқич талабалари орасидан энг муносиб номзодларга берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter