Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Физика» фанини ўқитишда сунъий интеллектнинг аҳамияти ва имкониятлари

«Физика» фанини ўқитишда сунъий интеллектнинг аҳамияти ва имкониятлари

Айни вақтдаги таълим ўқитувчиларнинг профессионаллиги, маданияти ва шахсий хусусиятларига юқори талаблар қўйди. Таълим ислоҳотлари келажак педагогларининг замонавий касбий компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, бу касбни англашга, маҳоратни эгаллашга рағбатлантира оладиган таълим муҳитини лойиҳалашни талаб қилади.

Бугун Чирчиқ давлат педагогика университетидаги таълим муҳити педагогик технологиялар ва рақамли ресурсларни амалиётга жорий этиш, таълим мазмунини янгича лойиҳалаш, талабаларнинг мустақил ишларини ижодий ва муаммоли топшириқларни бажаришга йўналтириш кабилар билан изчил боғланмоқда. Шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ривожи табиий фанлар таълимида замонавий билимларни бериш заруриятини сезиларли кучайди.  

Замонавий таълим рақамли технологиялар жорий этилиши туфайли катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Сунъий интеллект эса ўқув жараёнини ўзгартираётган асосий воситалардан биридир. Айниқса, олий таълим муассасаларида физика дарсларида сунъий интеллект таълим жараёнини яхшилаш, уни янада шахсийлаштириш ва интерактив қилиш имконияти кенгайди. 

Физика — табиат ҳодисалари, олам тузилиши ва бизни ўраб турган воқеликнинг умумий қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида инсондан маълум талаблами талаб қилади. Макон-вақт тушунчасини англаш, абстракт тафаккурга эга бўлиш, турли воситалардан, жумладан математик воситалардан фойдаланиб, атроф-муҳитни ўрганиш қобилияти ривожлантиради.

Замонавий технологиялар таълим кишиларининг одатий фаолиятини ўзгартирмоқди. Жараёнларнинг автоматлаштирилиши ва рақамли технологияларнинг қўлланилиши ўқитувчиларни ҳам, талабаларни ҳам кўплаб такрорий вазифалардан озод қилди ва уни ҳаётининг бошқа соҳаларида самарали фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча вақт билан таъминлади. Рақамли воситалар таълим жараёнини кенгайтириб,  билимларни ўқувчига етказиш жараёнини ҳам янада самарали ва қулай қилиб қўйди.

Сунъий интеллект аллақачон олий таълимда талабаларнинг ўзлаштириш динамикасини ўрганиш, матнларнинг мураккаблигини баҳолаш каби вазифаларда кенг қўлланилмоқда. Олинган маълумотлар асосида ўқитувчи таълим дастурини мослаштириши, ўқув жараёнидаги камчиликларни аниқлаши ва тўғрилаши мумкин.

Сунъий интеллектнинг энг катта афзалликларидан бири — ўқув жараёнини ҳар бир талабанинг эҳтиёжига мослаштириш имкониятидир. ITга асосланган платформалар ўқитувчиларга талабаларнинг ўзлаштириш даражасини таҳлил қилишга ёрдам беради, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлайди.

Сунъий интеллект шунингдек индивидуал таълим режасини шакллантиришга ёрдам беради. Сунъий интеллект ўқитувчининг “жонли бўлмаган ёрдамчиси”га айланади. Масалан, вазифаларни тез текшириш, янги машқлар яратиш, талабанинг даражасига мос мураккабликни танлаш, тақдимотлар, 3D моделлар, видеоматериаллар тайёрлаш кабиларни келтириш мумкин.

Сунъий интеллект лабораторияларни, илмий марказларни ва жиҳозларни моделлаштириб, ҳақиқий шароитга яқин рақамли тажрибалар ўтказишга имкон беради. Бу қиммат ва мавжуд бўлмаган ускунанинг соддалаштирилган эквивалентига айланиши мумкин.

Физика экспериментал фан бўлгани сабабли амалий ишлар жуда муҳим. Аммо реал лаборатория жиҳозлари ҳамма жойда етарли эмас. Шу боис виртуал лабораториялар ажойиб ечим бўла олади.

Сунъий интеллект мактабларда “ўқитувчи–ўқувчи” мулоқотида ҳам янги имкониятлар яратди. Ўқувчиларнинг бошланғич билимлари турлича бўлиши мумкин, ва ўқитувчи дарс вақтининг барчасини индивидуал билимларни тўлдиришга сарфлай олмайди. Буни ечиш учун сунъий интеллектга эга электрон дарсликлар ва онлайн материаллар ёрдам беради. Сунъий интеллект ўқувчининг материаллар бўйича ҳаракатини таҳлил қилиб,  унинг билим даражасини аниқлайди, ўқитувчига ҳисобот тайёрлайди, таълимни янада мослаштиришга хизмат қилмоқда. Сунъий интеллект катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлай олади. Бу ўқитувчиларга ўқув жараёнидаги муаммоли жойларни аниқлашга ёрдам беради.

Шунингдек, сунъий интеллект кўмагида хорижий тиллардаги материаллардан фойдаланишни ҳам осонлаштирди — тезкор таржима,  ҳатто видео-маърузаларни синхрон таржима қилиш имконияти оширди. 

Бир сўз билан айтганда, сунъий интеллект ўқув жараёнига кириб келиб, физика фанини ўқитишда янги имкониятларни очиб берди. Шахсга йўналтирилган ёндашув,  виртуал лабораториялар,  чат-ботлар ва интерактив тестлардан фойдаланиш ўқитувчиларга дарсларни янада самарали ва қизиқарли ташкил этишга ёрдам берди.

Ҳозирги вақтда рақамли технологиялар ривожида етакчи йўналишлардан бири — бу сунъий интеллектни таълимда жорий этишкучайди. Жумладан, Чирчиқ давлат педагогика университетида ҳам.

Шаҳноза Бегзатова,
Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг