Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижодий имтиҳонлар санаси аниқ бўлди

Ижодий имтиҳонлар санаси аниқ бўлди

Фото: Xabar. uz

Касбий (ижодий) имтиҳонлар 5–19 июль кунлари ўтказилади

2024/2025-ўқув йили қабулида касбий (ижодий) имтиҳони мавжуд бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун имтиҳонлар республика бўйича 2024 йил 5–19 июль кунлари 53 та олий таълим муассасасида ўтказилиши белгиланди.

Касбий (ижодий) имтиҳоннинг аниқ санаси, вақти ва манзили ҳар бир абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетига юборилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, абитуриентлардан:

- ўзларининг шахсий кабинетлари орқали касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этиш рухсатномасини юклаб олишлари;

- рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг