Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ОТМга янги ректорлар тайинланди

Икки ОТМга янги ректорлар тайинланди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан қатор тайинловлар амалга оширилди.

Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович – Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Б.Акбаралиев тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

Неъматов Шерзод Қаландарович – Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.

Ш.Неъматов тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Баҳодиров Азизбек Абдулазизович – Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг