Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда 66 ёшли фуқаро ОТМга ҳужжат топширди

Жиззахда 66 ёшли фуқаро ОТМга ҳужжат топширди

Фото: Жиззах давлат педагогика инстиути

66 ёшли фуқаро 2 нафар невараси билан Жиззах давлат педагогика институтига ҳужжат топширди, деб хабар қилди институт матбуот хизмати.

1953 йилда Жиззах вилояти, Жиззах туманида туғилган Умарали Жўраев 2 нафар набираси билан Жиззах давлат педагогика институтига жисмоний маданият факультети сиртқи бўлимига ҳужжат топширди. 

Умарали Жўраев 1975 йилда Жиззах давлат педагогика билим юртини тугатган. Ўзбекистон Халқ маорифи аълочиси, Ўзбекистон спорт фахрийси саналади. 42 йиллик педагоглик иш стажига эга.

– Насиб қилса, агар талабалик бахтига мушарраф бўлсам, эндиги иш фаолиятимни Шароф Рашидов тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлимида давом эттирмоқчиман, – дейди қаҳрамонимиз. – Мен 15 йилга яқин Жиззах вилоятининг «Автомобилист» жамоасида (ҳозирги «Сўғдиёна») футбол ўйнадим. Имтиҳонлардан ўтишимга ишончим комил. 

Аввалроқ, Фарғонада 72 яшар фуқаро ОТМга ҳужжат топширгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг