Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб битирувчиларининг грантга кириши 5 баравар ошди

Мактаб битирувчиларининг грантга кириши 5 баравар ошди

2025 йилда 619 нафар мактаб битирувчиси ОТМларга кириш имтиҳондан энг юқори — 189 баллни тўплади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, давлат гранти квотасининг 84,2 фоизи, яъни 29 881 нафари жорий йил битирувчиларига тўғри келди.

Мактаб битирувчиларининг ОТМга қабул қилиниши охирги уч йилда 3,5 фоизга ошди.

Бу йилги 438 869 нафар битирувчидан 75 фоизи тест синовларида қатнашган бўлса, уларнинг 25,8 фоизи (113 176 нафар) давлат ОТМларига ўқишга кирди.

Ҳудудлар кесимида:

  • Навоий — 48,4 фоиз;
  • Бухоро — 38,2 фоиз;
  • Жиззах — 32,4 фоиз.

Энг юқори ўртача балл: Бухоро вилояти — 96 балл.

Шу билан бирга, имтиҳонга кирган 614 768 нафар абитуриентнинг 41,29 фоизи минимал ўтиш балли (56,7 балл)ни тўплай олмади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг