Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабни ўзгартириш хизмати вақтинча тўхтатилади

Мактабни ўзгартириш хизмати вақтинча тўхтатилади

Фото: Хабар.уз

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати вақтинча тўхтатилади.

Маълум қилинишича, мазкур хизмат 2026 йил 26 майдан 31 июлга қадар ишламайди. Бу даврда умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш жараёнлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан «эрп.мактаб.уз» электрон платформаси орқали мактаб алмаштириш бўйича аризалар қабул қилинмайди.

Маълум қилишича, ушбу муддат ичида электрон платформада янги ўқув йили учун техник ва ташкилий ишлар олиб борилади.

Маълумотга кўра, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2026 йил 1 августдан қайта ишга туширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг