Наманган муҳандислик-технология институти лойиҳасини Жаҳон банки молиялаштиради
Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси учун маблағ ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида Наманган муҳандислик-технология институтининг «Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш» лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.
Лойиҳа давомида «таълим-фан ва ишлаб чиқариш» интеграциясини янада яхшилаш, соҳага малакали мутахассис кадрлар етказиб бериш, техник соҳалар учун ўқитишнинг инновацион ёндашув усулларини жорий этиш, профессор-ўқитувчиларни илғор технологиялар жорий этилган корхоналарда стажировка ўташи каби изчил ишлар амалга оширилади. Бу ўз навбатида олий таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter