Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади

Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади

Фото: ТДТУОФ

«Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади.

Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.

Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби («ГеоМетТех») ташкил этилади.

Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

«ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг