Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Венгрия ректорлари форуми ташкил этилди

Ўзбекистон ва Венгрия ректорлари форуми ташкил этилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 21 июнь куни Ўзбекистон-Венгрия олий таълим муассасалари ректорлари форуми ўз ишини бошлади.

Венгрия томонидан форумда давлат котиби, ректорлар конференцияси раиси, 21та ОТМ раҳбарлари, Ўзбекистон томонидан эса Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Республика Олий таълим Кенгаши раиси, республика доирасидаги 50 га яқин ОТМ раҳбарлари иштирок этдилар.

Форум аввалида Республика Олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзақов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлигининг Венгрия дипломатия академияси ва «Stipendium Hungaricum» таълим дастури масалалари бўйича давлат котиби Орсоё Пацаи-Томашичлар ўзларининг қутлов сўзларини билдиришди.

Сўнгра ялпи мажлис маърузалари бошланди.

Ушбу форумнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳамкорлик тор соҳада эмас, балки кенг қамровлилиги билан характерланди. Улар  билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари бўйича мутахассисларнинг мулоҳазалари, қизғин баҳс билан кечган савол-жавоблари ўзининг ижобий самарасини беришига  ишонч билдирилди. Бунинг замирида  Венгрия ва Ўзбекистоннинг 16 та ОТМлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари имзоланди.

Форум куннинг иккинчи ярмида форум қатнашчилари тўртта шўъбада қуйидаги муҳим масалаларни муҳокама қилдилар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқдилар.

Олий таълимда кредит-модул тизими, афзаллик ва мураккабликлар нималардан иборатлиги, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг имкониятлари, талабалар  алмашинуви, стажировкаси, грантлар ажратиш ва халқаро ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари бўйича Тошкентдаги Форумнинг Резолюцияси қабул қилинди.

Тизимли ҳамда манзилли режа, мақсад ва ҳамкорликдаги ҳаракат албатта ўз натижасини бериши аниқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг