Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда хусусий мактаблар сони 500 тадан ошди

Ўзбекистонда хусусий мактаблар сони 500 тадан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошига келиб Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 551 тага етган.

Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 96 тага ёки 21,1 фоизга ошган. Статистика хусусий таълим муассасаларига талаб юқорилигича қолаётганини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп нодавлат мактаб Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, улар сони 145 тага етган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 121 та ва Самарқанд вилояти — 43 та билан қайд этилди.

Маълумотларга кўра, Андижон вилояти ва Наманган вилоятида 37 тадан хусусий мактаб фаолият юритмоқда. Бухоро вилоятида улар сони 32 тага етган.

Қашқадарё вилоятида 31 та, Тошкент вилоятида 30 та ҳамда Хоразм вилоятида 26 та нодавлат таълим муассасаси қайд этилган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 17 та, Жиззах вилоятида 12 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 10 та хусусий мактаб фаолият кўрсатмоқда.

Статистикага кўра, хусусий мактаблар сони энг кам ҳудудлар Навоий вилояти ва Сурхондарё вилояти бўлди. Ҳар икки ҳудудда бештадан нодавлат умумтаълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг