Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзМУда Ўзбекистон ва Беларус ОТМлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

ЎзМУда Ўзбекистон ва Беларус ОТМлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Беларус Республикаси олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация Ўзбекистон Миллий университетида бўлди. Делегация аъзоларини ЎзМУ ректори Ином Маджидов кутиб олди.

Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон ва Беларус олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбати долзарб мавзулар, хусусан, қўшма таълим дастурларидаги мавжуд муаммолар, замонавий муҳандис кадрлар тайёрлаш, таълим ва илмий соҳадаги бошқа манфаатли йўналишлар муҳокамасига бағишланди.

Унда Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори Вадим Богуш, Беларус давлат технология университети ректори Игор Войтов, А.С. Пушкин номидаги Брест давлат университети ректори Юрий Голубев, Й. Купала номидаги Гродно давлат университети ректори Ирина Китурко, Беларус давлат қишлоқ хўжалиги академияси ректори Виталий Великанов, Полотск Евфросин номидаги Полотск давлат университети ректори Юрий Романовский, Беларус миллий техника университети ректори Сергей Харитончик иштирок этди.

Шунингдек, Беларус олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу халқаро тадбирда республикамизнинг 10 дан ортиқ университетлари ректорлари ҳам қатнашди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Беларус олий таълим муассасалари ўртасида бир қатор ҳамкорлик шартномалари ва битимлар имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети билан Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника, шунингдек, Брест давлат университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан Беларус давлат технология университети, Наманган муҳандислик-технология институти билан Беларус давлат технология университети, шунингдек, Беларус давлат информатика ва радиоелектроника университети, Наманган давлат педагогика институти билан Полоск давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари, меморандумлар имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг