Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент мактаблари қандай бўлади?

Президент мактаблари қандай бўлади?

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Президент мактаби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳамда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти ва креатив фикрлашини баҳолаган ҳолда уларни қабул қилиш белгилаб олинган. Шунингдек, Президент мактабларига хориждан малакали мутахассислар танлаб олиш ҳам кўзда тутилган.

Президент мактаби давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, ғазначилик бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига, шунингдек, ўз номи кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, логотипга, штампга ва бланкаларга эга бўлади. Бутун Республика бўйлаб 14 та Президент мактаблари ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган мактаблар таъсисчиси Халқ таълими вазирлиги ҳисобланади.

Президент мактаблари бевосита Халқ таълими вазирлигига бўйсунади. Вазирлик мактаблар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

Президент мактабларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг