Кириш имтиҳонида бериладиган тест топшириқларининг ўзи синовдан ўтказилди

Тест топшириқлари базасини такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 27-28 февраль ва 1-2 март кунлари Тошкент шаҳридаги 19 та академик лицей ва 6 та касб-ҳунар коллежида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари апробациядан* ўтказилди.
Математика, физика, тарих, кимё, биология ва информатика фанларидан тест топшириқларини апробациядан ўтказишда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 2000 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирок этди.
Апробация натижалари бўйича тест топшириқларининг статистик таҳлили амалга оширилади ҳамда мутахассислар томонидан тест топшириқлари такомиллаштирилади, дейилади ДТМ ахборот хизмати хабарида.
Апробация — текширувдан, синовдан ёки муҳокамадан ўтказиб тасдиқлаш, маъқуллаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter