Тошкентда Россия-Ўзбекистон илмий таълим маркази очилди
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига Москва Педагогика давлат университети ректори Алексей Владимирович Лубков ташриф билан келди.
Делегациян ташрифи давомида Тошкент давлат педагогика университетида А.Ф.Лосев номидаги Россия-Ўзбекистон илмий таълим марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташриф давомида МПДУ билан тузилган йўл харитасига мувофиқ ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, таълим соҳасида алоқаларни ривожлантириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. ТДПУ матбуот хизматига кўра, келгуси ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетида Москва педагогика давлат университети билан ҳамкорликда рус тили ва адабиёти фанидан мутахассислар тайёрлаш жараёни йўлга қўйилиши, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ҳамда магистрларнинг Москвада малака оширишини ташкил этишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Ш.С.Шарипов жорий йилнинг февраль ойида МПДУда бўлиб, Москванинг педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашган етакчи олий таълим муассасасида У.Н.Нишоналиев номидаги Ўзбекистон-Россия илмий-таълим маркази очилишида иштирок этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter