Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда тўртта ОТМ қайта ташкил этилади

Самарқандда тўртта ОТМ қайта ташкил этилади

Президентнинг «Самарқанд вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан вилоят олий таълим тизимида кенг кўламли ўзгаришлар бошланмоқда.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади.

Шунингдек, Самарқанд давлат университети таркибига Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали қўшиб олинади.

Қарор билан Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали қўшиб олинади. Мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолияти йўлга қўйилади.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти таркибига Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали киритилади.

Ҳужжатда таълим сифати ва илмий салоҳиятни оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қарорда кўзда тутилган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш ва илмий стажировкаларга юборилади.

Қарорда техник таълимни ривожлантириш бўйича алоҳида вазифалар ҳам белгиланган. Жумладан, 2027/2028 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университети ҳузурида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг