Шерзод Шерматов: «Робототехника, космосга учиш? Аввал сув ва иситиш муаммосини ҳал этиб олайлик»
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вазирлик масъуллари иштирокида «Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, вазир республикамиз ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларидаги аҳвол ҳамон ачинарли эканини таъкидлаган.
«Мактабларимизнинг тўртдан бирида сув йўқ. Мингдан зиёд мактаблар ҳамон «буржуйка» печ орқали иситилади. Чегара ҳудудларда жойлашган мактабларда хавфсизлик ноль даражада. Биз ҳали робототехника ёки космосга учиш ҳақида гапирмай қўя қолайлик, аввал мактаблардаги тоза сув ва иситиш муаммосини ҳал этиб олайлик», дейди Шерзод Шерматов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter