Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабалар 16 январдан тўлиқ анъанавий таълимга қайтмайди

Талабалар 16 январдан тўлиқ анъанавий таълимга қайтмайди

Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буни «нотўғри хабарлар» дея эълон қилди.

Расман маълум қилинишича, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган.

Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм канали орқали маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг