Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабаларнинг стипендияси пасайтирилиши масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкин

Талабаларнинг стипендияси пасайтирилиши масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун, 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов, бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов, бошқарма бошлиғи Мақсуд Ҳамроев ва университет ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ қатъийлаштирилган 400 минг сўмлик стипендия давлат бюджети асосида ўқийдиганлар учун ҳам, контрактда ўқийдиганларга ҳам жорий этилиши маълум қилинганди.

«Янги стипендияли ва стипендиясиз ўқиш тизими сентябрь ойидан тўлиқ ишга тушади, — деди Сарвар Бузрукхонов. — «4» ва «5» баҳога ўқиган давлат бюджети асосидаги талабалар учун давлат бюджети ҳисобидан 50 фоизгача рағбатлантирувчи маблағ ажратилади».

Шунингдек, давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30 фоиздан ортиқ фанлардан «3» баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ҳақида ҳам айтилганди.

Журналистлар билан мулоқот давомида Сарвар Бузрукхонов: «Жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, қатъийлаштирилган 400 минг сўмлик стипендия миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин», дея қўшимча қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг