Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Амити университети ётоқхонаси очилди!

Тошкент шаҳридаги Амити университети ётоқхонаси очилди!

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Тошкент шахридаги Амити университети ётоқхонаси очилди!

У ердаги хоналар барча керакли жиҳозлар, кир ювиш машиналари, овқат тайёрлаш учун шароитлар, телевизор ва бошқа қулайликлар билан таъминланган бўлиб, талабалар бўш вақтларини фойдали ўтказишлари ва ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Энг асосийси, ётоқхона ўқув биноси ёнида жойлашган бўлиб, бу талабаларга янада кўпроқ қулайликни кафолатлайди.

Махсус турар жой 182 нафар ўқувчи учун хизмат кўрсатиб, 47 таси қизлар, 130 таси эса йигитларга ажратилган. Бундан ташкари, 5 нафар ногирон талабага ҳам жой ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг