Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлар ва ректорлар QS рейтинг компанияси асосчиси билан учрашди

Вазирлар ва ректорлар QS рейтинг компанияси асосчиси билан учрашди

2030 йилгача Ўзбекистоннинг камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинги рўйхатига киритиш кўзда тутилган.

Бугун, 23 ноябрь куни QS дунё университетларининг глобал рейтинг баҳолаш бўйича асосчиси ва президенти Нунсио Квакварелли билан учрашув бўлиб ўтди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг таълим вазирлари ва 200 нафардан зиёд университет ректорлари иштирок этган видеоконференцияда дастлаб дунё олий таълим муассасаларининг нуфузли QS рейтинг тизими ушбу рўйхатга кириш талаблари ҳақида тўхтаб ўтилди.

Қайд этилишича, мазкур агентлик 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, олий таълим муассасаларининг биринчи рейтинги 2004 йилда тузилган. Шундан буён QS жаҳондаги рейтинг агентликлар орасида етакчилик қилмоқда, ҳозирда у таълим хизматлари бозорида раҳбар ролини белгилаб беради.

Бу рейтинг рўйхатидан дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари жой олган бўлиб, ТИҚХММИ унга киритилган республикамизда ягона университет ҳисобланади.

Мулоқотлар давомида илғор олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлиги халқаро рейтингларга киришдаги асосий тўсиқлар ва минтақадаги университетларнинг ривожланиш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди. Мазкур рейтинга кириш учун юртимиздаги ОТМда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда юртимизда ОТМларни халқаро рейтингга кириш стратегиясидаги муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди, бу борадаги халқаро рейтинг агентликлари тажрибаси кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий олимларнинг халқаро илмий журналларда иштирокини ошириш ва халқаро маълумотлар базасида улардан иқтибос келтиришларни кўпайтиришга эътибор қаратиш кераклиги, чунки бу рейтингни шакллантирувчи асосий илмий маълумотлар эканлиги алоҳида қайд этилди.

Раҳимбой Жуманиёзов,
ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг