Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Астрономлар галактикамизда яширинган қора туйнукни топишди

Астрономлар галактикамизда яширинган қора туйнукни топишди

Фото: NAOJ

Япония миллий астрономия обсерваторияси (NAOJ) олимлари Сомон йўлида, Ердан 25 000 ёруғлик йили узоқлигида қора туйнук борлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Eurek Alert» хабар берди.

Қора туйнуклар — исталган материяни абадий ютиб юборувчи жуда кучли гравитацияга эга объектлар. Ҳатто ёруғликни ҳам ютгани боис, уларни кўриш имконсиз. Олимлар буни фақатгина қора туйнукларнинг қўшни объектларга таъсири орқали илғашади, холос.

Бу сафар галактикамиз марказида, Ердан 25 000 ёруғлик йили масофасида жойлашган Ўқотар юлдуз туркуми яқинида шубҳали ҳаракатланаётган газ булути япон олимлари эътиборини тортди. Энг янги «ALMA» телескопи ёрдамида кузатишса, газ булути кўринмас улкан объект, афтидан қора туйнук, атрофида айланмоқда.

Энг қизиғи, қора туйнук ноодатий — тахминан 30 мингта Қуёш массасига эгалиги тахмин қилиняпти. Одатда қора туйнуклар анча кичик ва енгил (5 та Қуёш массаси) ёки ўта оғирдир — гигант қора туйнуклар Қуёшдан миллионлаб маротаба салмоқлироқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг