Букланувчи iPhone смартфонлар бозорида инқилоб ясаши мумкин
Букланувчи iPhone смартфонлар бозорида бурилиш ясаши кутиляпти. Apple 2026 йил иккинчи ярмида янги форм-фактордаги қурилмасини чиқаришни режалаштирган, бу букланувчи смартфонлар йўналишида катта воқеликка айланиши мумкин, деб хабар берди MacRumors нашри.
Display Supply Chain Consultants (DSCC) раҳбари ва инсайдер Росс Янгнинг фикрича, букланувчи смартфонлар бозори 2026 йилда 30 фоиздан кўпроқ, 2027 ва 2028 йилларда 20 фоиздан ўсади. Яъни шу йўналишдаги қурилмалар учун рекорд ўсишлар даври бўлади.
Apple компанияси ноодатий iPhone ишлаб чиқиши ҳақида гап-сўзлар анча олдин пайдо бўлган, айрим таҳлилчилар биринчи қурилма 2026 йил сентябрида тақдим этилишини тахмин қилишяпти.
Хабарга кўра, қурилма ўлчами 7,9 дан 8,3 дюймгача, дизайни Samsung Galaxy Z Flip каби кўринишда бўлиши мумкин. Ёйилганида одатий iPhone функцияларини бажаради, букилган ҳолати учун Apple ўз сценарийлари устида ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter