Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода янги IT-марказ ўз ишини бошлади

Бухорода янги IT-марказ ўз ишини бошлади

Фото: «Mitc.uz»

Бухорода аҳолини ахборот технологиялари мутахассисликлари бўйича ўқитиш, компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ўргатиш учун замонавий инфратузилма билан жиҳозланган янги IT-марказ ишга туширилди.

Қайд этилишича, ушбу марказда талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида турли хил амалий ва лаборатория машғулотлари, қўшма лойиҳалар, шунингдек, Бухородаги марказ резидентлари билан фриланс ва стартап лойиҳаларини ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, 2020 йил охирига қадар Бухоро вилоятида яна 6 та, 2021 йил охирига қадар эса вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жами 13 та IT-марказлар очилади.

Бундан ташқари, 2020 йил охирига келиб, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида минтақадаги 533та умумтаълим мактаб 7–11 синфларида 134,4 минг ўқувчини ўқитиш режалаштирилган.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2022 йил охирига қадар Бухоро вилоятида АКТ соҳасига ихтисослашган 2000 нафар малакали мутахассис тайёрланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг