Электрон тижорат орқали дори воситаларини сотишга рухсат берилади
![Электрон тижорат орқали дори воситаларини сотишга рухсат берилади](https://xabar.uz/static/crop/2/2/920__95_2219465559.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 14 май куни «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур қарорга биноан, 2018 йил 1 июлдан:
- электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига учинчи шахслар учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
- электрон тижорат орқали сотиладиган товарлар учун уларнинг умумий қийматидан мажбурий 15 фоизли олдиндан тўлов тўлаш талаби бекор қилинади;
- электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришда лицензия олиш талаб қилинмайди;
- электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишга рухсат этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter