Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UzCard» телеграмда уя қурган фирибгарлардан огоҳлантирди

«UzCard» телеграмда уя қурган фирибгарлардан огоҳлантирди

Фото: «uzcard.uz»

«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирди.

— Бугун «Telegram» тармоғида пайдо бўлган пластик карта билан боғлиқ фирибгарликка эътиборингизни каратмоқчимиз, — дейилади хабарда. — Биз томонимиздан шубҳали каналлар топилди. Унда мобиль иловалар орқали пул ўтказиш йўли билан ноқонуний бизнесга чорлаш мақсадида эълонлар жойлаштирилган. Эълонда «картадан картага пул ўтказиш» хизмати орқали маблағ ўтказиш сўралиб, бу суммани маълум вақтда 20 фоизга кўпайтириб беришни ваъда қилишган. Бу ҳолатда ўз пулларингизни йўқотишингиз эҳтимоли жуда катта.

Фойдаланувчилар бу каби бошқа эълон ёки чақирувларга дуч келишганида «UzCard» маъмуриятига хабар беришлари сўралган.

Эҳтиёт бўлинг, бундай шубҳали хизматларга ишонганларнинг интернет-фирибгарлар қармоғига илиниши турган гап.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг