Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир Global Best M-Gov Award ғолиблари билан нонушта қилди

Вазир Global Best M-Gov Award ғолиблари билан нонушта қилди

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

2023 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларидан ташкил топган «IUT ENGINEERS» жамоаси БAAнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган «World Government Summit 2023» доирасида ўтказилган нуфузли «Global Best M-GOV» танловида Ўзбекистон номидан муваффақиятли иштирок этдилар.

Рақам технологиялар вазири Шерзод Шерматов ғолиблар билан бирга нонушта қилиб, очиқ суҳбат қуриб, келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилади.

«Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Global Best M-Gov Award танловида дунёнинг мингдан ортиқ жамоалари орасидан 2 чи ўринни эгалладилар ва Дубайдаги Жаҳон ҳукуматлари саммити (World Government Summit) доирасида тақдирланиб, ушбу Саммитнинг биринчи кунидаги биз учун энг яхши хушхабарни етказдилар. Совғани Миср Президентининг ўзи топширди», қайд этди вазир.

Таъкидланишича, бу талабалар ўтган йилги Ўзбекистондаги M-Gov Award танловида биринчи еттиталикка кирган, лекин ғолибликни бошқа жамоалар қўлга киритганди. Сабаби уларни лойиҳалари кўпроқ бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатларга мос бўлган Ўзбекистондан кўра. Бу ҳолатдан улар ортга чекинмай аксинча, яхши ният қилиб ғолиблик учун янада шижоат билан ҳаракат қилишган ва натижада дунё даражасида ғолиб бўлишди!

«Бу барча бошқа ёшларимиз учун ўрнак: юқори мақсад қўйиб, айнан жаҳон бозорига чиқадиган стартаплар устида ишлаш керак. Орадаги вақтинчалик қийинчиликлар туфайли чекинмасдан, янада юқори марраларга ҳаракат қилавериш керак.

Бугун улар билан бирга нонушта қилиб, очиқ суҳбат қуриб, келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тиладик», деди Шерзод Шерматов

Ютган лойиҳалари Don't waste деб номланади ва турли хил овқат пиширувчи корхоналардаги ортиқча қолиб кетаётган овқатларни увол қилмасдан, еса бўладиганларини бошқа инсонларга, истеъмолга яроқсизларини эса фермаларга ёки қайта ишлашга юбориш жараёнларини осонлаштиришга қаратилган: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.tie.dont_waste

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг