Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳеч қачон бунчалик яқин бўлганмас: NASA зонди Қуёшга етай деб қолди

Ҳеч қачон бунчалик яқин бўлганмас: NASA зонди Қуёшга етай деб қолди

Фото: NASA

«Parker Solar Probe» автоматик зонди Қуёшга етишига 24 миллион километр қолди, дея хабар берди NASA.

Таққослаш учун: Қуёшга энг яқин Меркурий сайёраси 57 млн. км., Ер эса 149,6 млн. км. масофада жойлашган.

Фазовий агентлик маълумотларига кўра, «Паркер» ҳозир Қуёш томон рекорд даражадаги 340 минг км/соат тезликда учиб кетяпти. Унинг мақсади Қуёшга 6 млн. км.гача яқинлашиш, яъни Қуёш тожи ичкарисигача киришдир. Миссия режасига кўра, бу оламшумул воқеа 2025 йилда содир бўлади.

«Паркер» 2018 йилнинг август ойида, Ернинг магнит майдонлари тутиб олиб қутб ёғдуларини ҳосил қилувчи қуёш шамоллари — ионлашган зарраларни ўрганиш мақсадида учирилган эди.

Фазовий зонд қуёш шамоллари мавжудлигини 1958 йилда аниқлаган америкалик олим Юджин Паркер номига қўйилган.

Зонд қуёш шамолини тасвирга олишга ҳам муваффақ бўлди:

Ушбу тадқиқотлар астронавтлар ва космик техникани қуёш нурларидан самарали ҳимоялаш тизимларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Бевосита «Паркер»нинг ўзига қайтадиган бўлсак, у Цельсий бўйича 1370 даражагача иссиққа туриб бера оладиган ҳимоя экранлари билан қопланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг