Икки соатлик узилишдан сўнг «Telegram» яна ишлади
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам «Telegram» ишламай қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Деярли икки соат ишламаган мессенжер фаолияти ниҳоят қайта тикланди.
Эслатиб ўтамиз, «Telegram» ушбу ҳолатга изоҳ берар экан, узилиш сабабларини аниқлаётгани ва тез орада муаммони бартараф этишга ҳаракат қилишини билдирган эди.
«Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг мессенжер ишидаги носозлик Европада серверларда электр таъминоти узигани туфайли юз берганини таъкидлади.
Гарчи «Telegram» яна ишлай бошлаган бўлса-да, аммо ҳолати барқарор эмас. Унда қисқа узилишлар ва бошқа муаммолар ҳамон кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter