Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IMEI-код: бир дақиқада текшириб олинг! (видео)

IMEI-код: бир дақиқада текшириб олинг! (видео)

IMEI-код– кичик рақам, катта ҳимоя! У ҳақида ҳозироқ билиб олинг.

Сиз янги телефон сотиб олдингиз, хурсандсиз. Лекин орадан бир ой ўтиб, у мобил тармоққа уланмай қўйди. Нақадар ёқимсиз вазият!

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун телефон харид қилаётганингизда атиги 1 дақиқа вақт ажратишингиз ва ҳозир сизга ўргатадиганларимизни бажаришингиз керак бўлади.

IMEI нима ва нима учун бу муҳим?

IMEI-код (International Mobile Equipment Identity) – бу ҳар бир мобил қурилмага бириктирилган ноёб 15 хонали рақам. У телефонингизнинг паспорти ҳисобланади. Ўзбекистонда барча мобил қурилмалар IMEI-код орқали расмий базада рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтмаган қурилмалар 30 куни ичида автоматик тарзда тармоқдан узилади.

IMEI-коднинг мавжудлиги нафақат алоқа хизмати учун,балки ҳуқуқий ҳимоя, фирибгарликдан сақланиш ва телефон хавфсизлиги учун ҳам муҳим. Масалан, ўғирланган телефонларни аниқлашда рўйхатдан ўтган IMEI асосий рол ўйнайди.

>



IMEI-кодни қандай аниқлаш мумкин?

1-усул:

*#06# кодини телефонингизда теринг – экранда IMEI-кодлар чиқади.

2-усул:

Телефон созламалари → “Телефон ҳақида” бўлимидан IMEI-кодни топинг.

3-усул:

Қурилма қопламасининг орқа тарафида, қадоқланиш қутисида ёки СИМ-карта слотида IMEI-код ёзилган бўлиши мумкин.

IMEI-кодни текшируви учун 2 асосий усул

1. www.uzimei.uz расмий веб сайти орқали текшириш:
· Бош саҳифадаги “ИМЕИ текшириш” бўлимига ўтинг;
· IMEI-кодни киритинг → “Текшириш” тугмасини босинг;
·Бир неча сониядан сўнг тизим Сизга IMEI-коднинг ҳолатини кўрсатади.

2.
USSD орқали текшириш:
· Телефонингизда *1170# кодини теринг;
· Тизим менюсида тилни танланг;
· “IMEI текшириш” хизматини танланг;
· IMEI-КОДни киритинг ва тасдиқланг;
· Жавоб SMS тарзида келади.

Эътибор беринг: Агар телефонингизда 2 ёки ундан ортиқ СИМ слоти бўлса, ҳар бир IMEIни алоҳида текширинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг