«iPhone X»ни бир варақ қоғоз ёрдамида ўмаришди (видео)
Мобиль алоқа телефонлари ҳамиша ўғрилар учун «севимли ўлжа» бўлиб келган. Хусусан, қимматбаҳо смартфон бўлса, уни қўлга киритиш учун жиноятчилар турли усулларни ўйлаб топишлари турган гап, дейилади «Терабайт» хабарида.
Англиянинг Саутенд шаҳридаги «Angel Homes and Lettings» кўчмас мулк агентлиги ходими ҳам ўзининг «iPhone X»и қандай ғойиб бўлганини пайқамай қолди. Уни ўмарган ғараз ниятли кишини на хонадаги уч киши, на камералар тўхтатиб қола олган.
Қисқаси, аллақандай нотаниш киши қўлида бир варақ қоғоз – харита билан агентлик офисига кириб келган ва уни столга ёйиб, қаергадир етиб олиш йўлини сўраган. Аслида эса уни асло бу йўналиш эмас, балки стол устида ётган «iPhone X» қизиқтирар эди. Шу боис ҳам у бирйўла айфонни ҳам харитага «ёпиштириб» олиб, чиқиб кетган.
Бу ҳодисани камераларга муҳрланган видеолавҳа орқали томоша қиламиз:
Саутенд шаҳридагиларнинг таъкидлашларича, бу ягона ҳолат эмас – шунақа «чақирилмаган меҳмон»лар кўзга кўринарли жойда ётган гаджетларни ўмариш учун турли офисларга тез-тез кириб туришар экан.
Бунақа ҳолатлар Ўзбекистонда ҳам учраши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, сизларни ҳушёрликка чақириб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter