Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT Park резидентларининг экспорт ҳажми кескин ортди

IT Park резидентларининг экспорт ҳажми кескин ортди

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ташқи бозорларда хизмат кўрсатувчи IT Park резидентлари сони 203 тани ташкил этди. (ўсиш – 2,7 баробар).

IT Park резидентлари томонидан бажарилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 баробарга ошди ва $53,2 миллионни ташкил этди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида IT Park резидентлари сони 747 та компанияни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155 фоизга ўсди.

747 та компаниядан:

- 589 таси Тошкент шаҳрига тўғри келади;
- 157 таси вилоятларда рўйхатдан ўтган;
- 134 та компания жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ташкил этилган;
- 94 та компания ИТ соҳасида таълим хизматларини кўрсатмоқда;
- 107 та хорижий компания.

Компаниялар фаолият йўналишлари бўйича қуйидагича тақсимланди:

- дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;
- маълумотларни қайта ишлаш;
- бизнес жараёнларини автоматлаштириш;
- IT-таълим ҳамда ахборот хизматларини экспорт қилиш.

Шу билан бирга, экспортнинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, МДҲ давлатлари ва БААга тўғри келади. 2022 йилнинг охирига қадар экспорт ҳажми $100 миллионга етиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг