Лого ўзгарди: Аввал инглизча эди, энди русча бўлди
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази ўз расмий сайтидаги логотипни янгилади.
Маълум қилинишича, айни пайтда сайт (www.muic.uz) редизайн қилинмоқда. Ҳозирча, сайтнинг барча тилдаги талқинларига (русча, ўзбекча, инглизча) рус тилидаги логотип қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги «Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Мирзо Улуғбек номидаги инновация маркази ташкил этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter