Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuz абонентлар учун байрамона таклифларни тақдим этди

Mobiuz абонентлар учун байрамона таклифларни тақдим этди

Mobiuz акциялар ва махсус таклифларни йўлга қўйди, шунингдек, Қашқадарё вилоятида янгиланган офисини очди.

Mobiuz компанияси 10 йиллиги ва яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан абонентларни ёқимли янгиликлар ва фойдали таклифлар билан қувонтиришда давом этмоқда. Эътиборингизга абонентлар учун махсус таклифлар тўпламини ҳавола этамиз.

Янги йил акцияси. Абонентлар «Хотиржам 40», «Хотиржам 60», «Хотиржам 80» тариф режаларига уланиб, алоқа харажатларини тежашлари мумкин. Уларга олти ой давомида абонент тўловига 50 фоизлик чегирма тақдим этилмоқда. Акция 2024 йил декабрь ойи охиригача Mobiuzга уланган абонентлар учун амал қилмоқда.

Мисол учун, акция доирасида «Хотиржам 80» тарифининг абонент тўлови атиги 40 минг сўмни ташкил этади. Бунинг эвазига абонент 80 000 МБ, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардан чексиз фойдаланиш имконияти, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, 3 500 та SMS, интернет-тўпламларга чегирмалар, «Сизга қўнғироқ қилишди» ва «Рақамни яшириш» бонус хизматларини қўлга киритади.

Чиройли рақамларга чегирмалар. Ўзига хосликни қадрлайдиган мижозлар учун Mobiuz чиройли рақамларни фойдали нархларда таклиф қилмоқда. 2024 йилнинг декабрь ойида Mobiuzнинг чиройли рақамларини 70% дан 80% гача чегирмалар билан улаш имконияти мавжуд.

Масалан, қиймати 2 000 000 сўм бўлган Gold тоифасидаги рақамларни энди бор-йўғи 400 000 сўмга улаш мумкин.

Янги префикслар. Рақамларни, жумладан чиройли рақамларни танлаш янада самарали бўлиши учун Mobiuz 30 та янги префиксли рақамларни сотувга чиқарди. Улар орасида (+998) 88 003, (+998) 88 088, (+998) 88 404, (+998) 88 440, (+998) 88 448, (+998) 88 747, (+998) 88 757, (+998) 88 771, (+998) 88 773, (+998) 88 778, (+998) 88 882, (+998) 88 884 каби чиройли префикслар бор.

Қашқадарё вилоятида янгиланган офис. Компания юбилейига яна бир муҳим воқеа – Қарши шаҳрида янгиланган Хизмат кўрсатиш марказининг очилиши тўғри келди. Mobiuzнинг Қашқадарё вилоятидаги иккита асосий офисидан бирининг очилиши кенг жамоатчилик иштирокида, тантанали руҳда ўтказилди.

Хизмат кўрсатиш маркази уч қаватли бинони тўлиқ реконструкция ва таъмирлашдан сўнг ўз ишини бошлади. Замонавий макон, самимий ходимлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг кенг доираси абонентларга мобил алоқа билан боғлиқ ҳар қандай масалани тезда ҳал қилишга ёрдам беради. Офис Қарши шаҳрининг қоқ марказида, Ўзбекистон кўчаси, 221-уй манзилида жойлашган.

Навбатдаги BYD автомобили ўйини. 12 декабрь куни Mobiuz «MobiDRIVE» акцияси иштирокчилари ўртасида иккинчи BYD ўйинини онлайн тарзда ўтказади. Онлайн томошабинлар Соат 15:00 да жонли эфирда Instagram ва Youtube даги расмий саҳифаларда жараённи кузатишлари ва бахтли автомобиль соҳиби ёки соҳибаси исмини билишлари мумкин бўлади.

Ижтимоий тармоқларда танлов. Ноябрь-декабрь ойларида Mobiuzнинг Instagram аккаунтида пул совринларини ютиб олиш имконияти билан байрамона танловлар ўтказилмоқда. Учта фойдаланувчи аллақачон 10 миллион сўмдан ютиб олди. Танловнинг навбатдаги босқичи 9 декабрь куни бошланади.

Абонентларга байрамона бонус. Ва албатта, 1 декабрда эълон қилинган бонусли интернет-тўпламлар акцияси давом этмоқда. Mobiuz мобил иловасида амалдаги абонентлар миннатдорлик сифатида 10 000 МБ гача интернет-тўплам олишлари мумкин. Интернет-тўплам ҳажми абонентнинг «стажига» боғлиқ – у оператор хизматларидан қанчалик кўп фойдаланаётган бўлса, шунча кўп мегабайт олади. Бонусни 7 декабрь охиригача фаоллаштириш мумкин.

Mobiuzнинг янада кўпроқ янгиликларини www.mobi.uz веб-сайтида ўқиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг