Octobank Uzbekistan Airways авиачипталари учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имкониятини тақдим этди
Octobank ўзининг интернет-эквайринг имкониятларини кенгайтирди ва Uzbekistan Airways учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўловни улади.
Энди авиачиптани онлайн харид қилишда йўловчи банк картаси реквизитларини киритиши шарт эмас – рақамли ҳамённи танлаш ва тўловни смартфонда тасдиқлашнинг ўзи кифоя.
Тўлов жараёнида токенлаштирилган маълумотлардан фойдаланилади: банк картасининг ҳақиқий реквизитлари савдо шохобчасига узатилмайди.
"Авиачиптани смартфондан бир неча ҳаракат орқали тўлаш имконияти бугунги кунда одатий мижоз тажрибасининг бир қисмига айланмоқда. Octobank учун нафақат янги тўлов усулини қўшадиган, балки харид жараёнини тезроқ ва қулайроқ қиладиган тўлов ечимларини ишлаб чиқиш муҳимдир. Octobank учун авиация ва туризм соҳасидаги йирик компанияларнинг биринчи ҳамкор бўлгани айниқса муҳим. Умид қиламизки, келажакда технологияга e-commerce ва хизмат кўрсатиш соҳасининг бошқа вакиллари томонидан ҳам талаб ошади», — дейди Octobank трансчегаравий пул ўтказмалари ва электрон тижорат бўйича бошқарувчи директори Владимир Василев.
Uzbekistan Airways компаниясининг таъкидлашича, янги тўлов усулининг ишга туширилиши йўловчилар учун чипталарни онлайн харид қилишни янада қулайлаштирди.
"Octobank билан ҳамкорликда амага оширилган технологик ечим туфайли мижозларимиз авиачипталарни Apple Pay ва Google Pay орқали банк картаси маълумотларини киритмасдан тўлаш имкониятига эга бўлдилар. Биз Octobank билан ҳамкорликни ва унинг Ўзбекистон авиация саноати учун замонавий рақамли тўлов ечимларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини қадрлаймиз", — дея таъкидлади "Uzbekistan Airways" АЖ матбуот хизмати.
Octobank интернет-эквайринг доирасидаги ва онлайн тўловни қабул қилувчи компанияларга ҳам Apple Pay ва Google Pay уланиши имконияти мавжуд.
Octo-mobile иловасини юклаб олиш
Instagram
Facebook
YouTube
Telegram
Сайт
Телефон: +998 71 202-33-33
Адрес: Ул.Фурката, 2А


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter