Олис қишлоқларга ҳам симли интернет кириб боради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қилингани ҳақида хабар бергандик.
Қарорга кўра, 2019 йил 1 августдан қуйидаги тартиб жорий этилди. Унга мувофиқ:
а) давлат-хусусий шериклик шартларида олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун телекоммуникация инфратузилмасини яратишни таъминлаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларига, мобил алоқа операторларидан ташқари, 10 йил давомида қуйидагилар кафолатланади:
- уларнинг хизматларидан олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари фойдаланиши;
- «Ўзбектелеком» АК томонидан интернет тармоғига кириш хизматини уланиш жойидан қатъи назар ягона тариф бўйича тақдим этилиши;
- олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан мазкур ташкилотларга, шунингдек, ушбу ҳудуддаги аҳоли ва бошқа юридик шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган телекоммуникация воситаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмаларни беғараз асосда тақдим этиш;
б) телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган база олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яратишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотларига, улар телекоммуникация тармоқларига уланганидан сўнг, уларнинг буюртмалари бўйича телекоммуникация хизматларидан фойдаланишлари учун зарур маблағларни ажратиш белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter