Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон АКТ сектори вакиллари Шанхайдаги MWC кўргазмасида Huawei компаниясининг 5G-Advanced тармоқ ечимлари билан танишди.

Ўзбекистон АКТ сектори вакиллари Шанхайдаги MWC кўргазмасида Huawei компаниясининг 5G-Advanced тармоқ ечимлари билан танишди.

2024 йил 26 июндан 28 июнгача Хитойнинг Шанхай шаҳрида Мобил Жаҳон Конгресси (MWC Shanghai 2024) бўлиб ўтди. Huawei Барселона ва Шанхайдаги MWC кўргазмасининг доимий экспоненти сифатида ўз стендига ташриф буюрувчиларга 5G-Advanced тармоқларининг муваффақиятли тижорат ишга туширилиши имкониятлари, 5G-A тармоқлари ва сунъий интеллект (AI) қурилмаларини тижорий жойлаштириш учун инновациялар мисолларини тақдим этади. Ўзбекистондан рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов бошчилигидаги делегация Huawei стендига ташриф буюрди.

Huawei мутахассислари 5G-A тармоқлари ва сунъий интеллект қурилмаларининг тижорати йўлга қўйилиши ақлли хизматлар ҳамма жойда кенг тарқалиши учун қандай имкониятлар очишини, вертикал саноатнинг рақамли трансформациясини тезлаштириши, контент яратишга таъсир этишини ва мобил соҳа учун истиқболларни яратишини аниқ намойиш этди.

Кўргазма майдонига ташрифдан сўнг Huawei компанияси вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказилди ва Ўзбекистонда мобил алоқа тармоқларини жорий ривожлантириш масалалари, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини келгусида амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов Huawei компаниясининг 25 йил давомида мамлакатимизда АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссасини чуқур қадрлашини билдирди ва илғор технологияларни жорий этиш бўйича келгусида биргаликдаги ўтказиладиган тадбирлар муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда томонлар ички қамров тармоқларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликка йўналтирилган англашув меморандумини туздилар.

«Huawei» стендига давлат идоралари ва алоқа операторлари вакилларидан иборат делегациядан ташқари «China Digital Exploration Tour» ўқув сафарида иштирок этган ўзбекистонлик талабалар ташриф буюришди. Стендда талабалар нафақат инновациялар билан танишдилар, балки Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президент жаноб Ван Шунли билан ҳам суҳбатлашдилар.

MWC Shanghai ҳақида қўшимча маълумотни https://carrier.huawei.com/en/events/mwcs2024 манзилидан олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг