«Ўзбекистон халқаро бизнеснинг янги маркази сифатида: хорижий компаниялар учун имкониятлар» мавзусидаги халқаро тадбир ташкил этилди (видео)
Бугун, 23 октябр куни Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Ўзбекистон халқаро бизнеснинг янги маркази сифатида: хорижий компаниялар учун имкониятлар» мавзусидаги халқаро тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 2017-2023 йилларда соҳада сезиларли ўсишга эришилгани ва ривожланиш бўйича минтақавий етакчи ўринни эгаллаётганини таъкидлади.
Шунингдек, вазир IT-Park резидентлари томонидан кўрсатилган экспорт ҳажми 2017 йилдан 2023 йилгача 573 баробарга ортганини қўшимча қилиб, бу кўрсаткич, 2017 йилда 600 минг доллар бўлган бўлса, 2023 йил якунида 344 млн долларгача етказилгани, Ўзбекистон динамик АйТи хабга айланиб бораётгани ва IT-Park Uzbekistan ушбу жараёнда стратегик рол ўйнаётганини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, Шерзод Шерматов ҳозирги кунда IT-Park 2200 дан ортиқ резидентга эга бўлиб, уларнинг 800 дан ортиғи экспорт қилувчи компания эканлиги, 540 дан ортиғи хорижий капиталга эга компаниялар эканлигини, 2030 йилгача IT-Park резидентлари томонидан экспортга йўналтирилган 300 000 дан ортиқ янги иш ўрнини яратиш режалаштирилгани ва IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказилишига эътибор қаратди ҳамда Вазирлик миссияси рақамлаштириш орқали инсонлар ҳаётини енгиллаштириш ва қўшимча даромад топиш имкониятларини кенгайтириш эканини таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, конференцияда маҳаллий ва хорижий спикерлар ҳам сўзга чиқди.
Жумладан, Латвия Республикасининг собиқ Президенти Раймондс Вейонис таъкидлашича, Ўзбекистоннинг сармоявий муҳитдаги ислоҳотлари Европа давлатлари компанияларининг кўпайишини осонлаштиради.
Хорижий инвестициялар учун тартиб-таомилларни соддалаштириш ва хорижий компанияларнинг бу ерга келиб ишлаши учун яратилаётган имкониятлар айниқса, Ўзбекистонда IT-Park резидентларига бериладиган имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилиши инвесторлар учун ишончни ошириб, жозибадор муҳит яратди.
Бу ислоҳотлар 2030 йилга қадар IT экспорти 5 млрд АҚШ долларга етазиш ва суъний интеллект бозори 1,5 млрд АҚШ долларга етказилишига замин яратди.
Сербия Республикасининг собиқ Президенти Борис Тадичнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати томонидан IT соҳасига берилаётган эътибор туфайли Ўзбекистон «Минтақавий IT-Hub”га айланмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон хорижий компаниялар учун бизнес юритиш ва инвестициялар киритишга энг қулай мамлакатлардан биридир.
Шу билан бирга Борис Тадич Ўзбекистонда рақамли стартапларни ривожлантириш орқали ҳукумат, бугинги давр талабларига дош беришга тайёр бўлган тадбиркорларнинг янги авлодини кенг қўллаб-қувватламоқда.
Бу стартапчилар нафақат иқтисодий иштирокчилар, балки ижтимоий қиймат яратиш ва турмуш даражасини оширишда муҳим ҳамкорлардир. Ўзбекистонда рақамли стартапларни ривожлантириш учун киритилган хорижий инвестициялар миқдорида маҳаллий маблағ ажратилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Халқаро электралоқа иттифоқи собиқ бош котиби Ҳамадун Туре ҳам амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 193 та давлат орасида 24 поғонага кўтарилиб, 63-ўринни эгаллаб, энг катта поғона юқорилаган мамлакатлар ТОП-10 талигидан жой олганлигини алоҳида эътироф этди.
Шу билан бирга, у телекоммуникация соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларга тўхталиб, Ўзбекистонда 7 йил ичида алоқа қамрови 41 фоиздан 99 фоизга етказилгани, Интернет нархи арзонлиги бўйича 22 ўринни эгаллагани, Ўзбекистонда 5G технологияси ривожлангани ва МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб 5G`ни узоқ ҳудудларда жорий қилгани ҳамда юқори тезликдаги интернет ошаётганини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Ирландиянинг IDA (Industrial Development Authority) ташкилоти маслаҳатчиси Шон Макклин сўзларига кўра, Ўзбекистон йирик IT компаниялар ўзларининг минтақавий офисларини очиш учун энг қулай жойга айланмоқда.
Шунингдек, тадбирда NEC корпорцияси собиқ вице-президенти, айни пайтда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Акиҳиро Сакураи ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter