Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қувасойда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Қувасойда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб, тизимдаги  корхона, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Кеча, 4-февраль куни Қувасой шаҳрида рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

«Ўзбектелеком» АК Фарғона филиали Қувасой шаҳар боғламаси биносида ташкил этилган мазкур марказ очилиш маросимида «Ўзбектелеком» АК бош директори Назиржон Ҳасанов, «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори Алишер Файзуллаев ва тизимдаги корхона, ташкилотлар масъул раҳбарлари, кенг жамоачилик вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Caption

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши — Аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорликка жалб қилиш доирасида қатор хайрли ишлар амалга оширилаётгани, республика миқёсида «Ахборот технологияларини ривожлантириш марказ»лари ташкил этилаётгани ҳам шу эзгу ишлар жумласидан эканлиги, тизимдаги корхоналар марказда бор имкониятларини ишга солиб муносиб шарт-шароитлар тайёрлашгани таъкидланди.

Қайд этилишича, рақамли технологиялар марказлари фаолияти йўлга қўйилган ҳудудларда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга муваффақ бўлинмоқда. Ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратилаётгани туфайли уларнинг компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компьютер ўйинларини ва  киберспортга қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Турган гапки, марказлар ишлаётгани шарофати билан соҳада мутахассислар тизимини такомиллаштиришга эришилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг