«Samsung Galaxy S9»: «камбағаллар учун» смартфон
«Samsung Galaxy S9» флагман смартфонининг Plus-версияси ҳаддан ортиқ қиммат сотилмоқда. Шу боис Хитой манбаларида Жанубий Корея корпорацияси таклиф қилаётган «Galaxy A9 Star» ва «Galaxy A9 Star Lite» (иккаласи ҳам аслида «Galaxy S9» моделини ўзида ифода этади) смартфонлари фақат «камбағаллар учун» дейилмоқда, деб хабар беради «Терабайт».
Ушбу флагманларнинг савдоси яқинда бошланади, лекин аниқ санаси ҳозирча айтилмаяпти, миш-мишларга қараганда, июннинг иккинчи ярмидан бошлаб сотила бошланади. Мазкур мобиль қурилмалар қўш камера билан жиҳозланган, бироқ «Galaxy S9»нинг ҳақиқий бюджет модели айнан оддий «A9 Star» версияси бўлади.
Ушбу аппарат 6,3-дюймли Super AMOLED-экрани билан жиҳозланган бўлиб, унинг формати 1080 пикселл (FHD+)га 2220, 8-ядроли, такт частотаси 2,0 ГГц бўлган «Snapdragon 660» процессорига эга. «Adreno 512» графикали, иккита асосий (24 Мп + 16 Мп) ва 24 Мп олд камераси бор. Шунингдек, аккумулятор сиғими 2700 мАч бўлиб, «Fast Charge» тез қувватлантиргичга эга.
«Galaxy S9 Star Lite» – яъни соддалаштирилган версиясининг корпуси шишадан, орқа қапқоқда бармоқ излари сканери жойлашган, операцион тизими «Android Oreo» ва бошқа кўплаб ўзига хосликларга эга.
Аппаратни Хитойда 3699 юанга харид қилиш мумкин. Албатта, бу арзон нарх эмас, лекин у оригиналь моделига қараганда икки баробар арзон, шу боис таклиф харидорларни қизиқтириб қўйиши шубҳасиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter