Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Евроосиё «Data Center & Cloud Forum» бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Евроосиё «Data Center & Cloud Forum» бўлиб ўтмоқда

Тошкентда маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказлари (ДПC) ва булутли ҳисоблаш учун технологик ечимларга бағишланган «Data Center & Cloud Forum» Евроосиё форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум доирасида 3 октябр куни Huawei компанияси Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида асосий мавзуси «Евросиё минтақасида рақамли трансформацияни тезлаштириш учун тўлиқ маълумотлар маркази экотизимини биргаликда қуриш» бўлган HUAWEI Day0 номли стратегик сессиясини ўтказди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов табрик сўзи билан очиб, «Рақамли Ўзбекистон»ни ривожлантириш бўйича эришилган асосий ютуқлар ва давлат томонидан мамлакатнинг ИТ имкониятларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қайд этди.

Huawei Евроосиё минтақаси президенти Даниел Чжоу ҳам табрик нутқи билан чиқди ва Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш соҳасида сезиларли ютуқларидан БМТ яқинда эълон қилган «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш глобал рейтинги бўйича Ўзбекистон 18 поғонага кўтарилгани, шунингдек, ва 2022 йилги Глобал инновациялар индексида мамлакат ўрнини 4 поғонага яхшилангани далолат беришини қайд этиб ўтди.

«Ўзбекистон глобал рақамли тенденция доирасида муваффақиятли ривожланиб, давлат хизматларининг рақамли трансформациясини жадаллаштиришга фаол сармоя киритмоқда. Кўпгина давлатлар бу тенденцияга амал қилади, бироқ булутли технологиялар Ўзбекистонни етакчи қиладиган ягона нарса эмас. Ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказининг яратилиши билан Ўзбекистонда мутлақ имкониятларга эга маълумотлар марказларининг янги даврига эшик очди. Миллий маълумотлар марказини яратиш бўйича амалга оширилган лойиҳа бошқа давлатлар учун намуна бўлди ва биз уни биргаликда ва ўзаро манфаатли Эвросиё экотизимини қуриш учун баҳам кўрмоқчимиз», — деди Huawei компаниясининг Евроосиё минтақаси президенти Дениел Чжоу ўзининг табрик нутқида.

Стратегик сессия маълумотлар марказларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, булутли хизматларни тақдим этиш ва ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш учун профессионал платформага айланди. Муҳим йўналишлар қаторида рақамлаштиришни ривожлантиришнинг ҳозирги эҳтиёжлари ва янги имкониятлари, маълумотлар марказларини, булутларни қуришнинг амалий жиҳатлари, минтақада рақамли трансформацияни жадаллаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланишнинг турли соҳа сенарийлари муҳокама қилинди. Асосий маърузачи сифатида «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов, шунингдек, iKS-Consulting, ICS-Media, Uptime Institute, ZBS каби йирик ташкилот ва компаниялар вакиллари иштирок этди.

Тошкентда булутли технологиялар ва маълумотлар марказлари мавзусидаги стратегик сессиянинг ўтказилишига Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш соҳасидаги сўнгги муваффақиятли тажрибаси сабаб бўлди. 2022 йил 27 август куни Республикада Huawei компанияси билан ҳамкорликда жорий этилган «Электрон ҳукумат» тизимини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича ягона маълумотлар маркази ишга туширилди. Дата-марказ халқаро стандартларга мувофиқ яратилган ва Уптиме халқаро институти томонидан берилган TIER III сертификатига эга. Лойиҳа Ўзбекистон Президентига тақдим этилди ва давлат хизматлари, саноат тармоқлари ва иқтисодиётнинг турли тармоқларини янада рақамли ривожлантиришга асос солди.

Huawei компанияси Ўзбекистонда 23 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб, мамлакатнинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича давлат муҳим лойиҳаларида, жумладан, бешинчи авлод тармоқларини жорий этиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш лойиҳаларида иштирок этиб келмоқда. Республиканинг булутли технологияларни жорий этиш ва рақамли салоҳиятини ривожлантиришга кейинги технологик ҳисса қўшиш мақсадида 2022 йил 23 май куни Huawei компанияси «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш маркази билан ўзаро англашув меморандумини тузди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг