Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда робот-нозир пайдо бўлди (видео)

Тошкентда робот-нозир пайдо бўлди (видео)

Пойтахтда жамоат тартибини назорат қилувчи робот пайдо бўлди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу роботнинг асосий мақсад ва вазифаси аҳоли яшаш ҳудудларида ИИВ профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлайди.

Робот бир вақтнинг ўзида маҳалла ҳудуди шаҳар туманлари ва қишлоқ ҳудудларида жиноятчиликниолдини олиш тарғибот ишларини олиб бориш, ҳудуддаги  ҳуқуқбузарликларни қайд этиб, видео тасвирга олинган маълумот профилактика инспекторининг планшетига юборилади. Робот GPS орқали ҳаракатланади, 180 ва 360 даражали юқори тасвирга олиш ва қайд этиш камералари билан жиҳозланган. Маёқча ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш учун мўлжалланган.

У ҳар қандай об-ҳавода стабил ҳолатда ҳаракатлана олади ва ўзига юклатилган вазифаларни бажара олади. Ҳозирда синовдан ўтиш жараёнида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг