Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Windows 10»да андроид илова ва ўйинлардан фойдаланиш мумкин бўлади

«Windows 10»да андроид илова ва ўйинлардан фойдаланиш мумкин бўлади

Фото: «Windows Central»

«Microsoft» компанияси «Project Latte» (код номи) лойиҳаси устида иш олиб боряпти. Мақсад дастурчиларга ўз андроид-ишланмаларини деярли ҳеч қандай ўзгартиришларсиз «Windows 10»га олиб ўтиш имконини беришдир, дейилади «Windows Central» хабарида. Бунинг учун андроид-иловалар MSIX форматига ўгирилиб, «Microsoft Store»да жойлантирилса кифоя.

Лойиҳа 2021 йилда тақдим этилиши кутиляпти.

Ҳозирча гап ARM архитектурасига қурилган процессорларда ишловчи «Windows 10»лар ҳақида кетяпти — андроид-смартфонлар ҳам шу йўсинда қурилган.

«Microsoft» шу тариқа ўз ўйин ва иловалар кутубхонасини анча кенгайтириб олиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг